ДУНЁ

«Россияда қанотли ракеталар захираси қолмади» — ҳарбий эксперт

Кеча, 10 октябр куни Украина ҳудудини ўққа тутганидан сўнг, Россияда бундай йирик ҳужумлар учун қанотли ракеталар захираси қолмаган. Бу ҳақда ҳарбий эксперт Павел Лузин The Insider билан суҳбатда айтиб ўтган.

«Агар биз қанотли ракеталар ҳақида гапирадиган бўлсак, Россия бугунги ҳужумларда ишлатган 83 та ракетани бир неча ой давомида йиғиб келди. Эски совет Х-22 ракетаси, С-300 зенит ракеталари, «Точка-У», «Ураган»  ракеталари — булардан ҳали ҳам етарлича бор, лекин кўп эмас. Террор учун етарли, лекин бундан ортиғига ярамайди.

Россияда ҳар йили узоқ масофали қанотли ва тезкор-тактик баллистик ракеталарнинг ҳар бир туридан 50 донадан кўп бўлмаган миқдорда ишлаб чиқарилади. Ҳаммаси бўлиб йилига тахминан 200 дона… 10 октябрдаги каби йирик ҳужумлар учун ишлаб чиқаришни кескин ошириш ёки бошқа давлатлардан ракета сотиб олиш на ташкилий, на техник ва на технологик жиҳатдан мумкин эмас. Фақат илғор бўлмаган ракеталар ёки Эрон дронлари билан ўққа тутилиши мумкин, лекин умуман олганда, улар катта таъсирга эга бўлмайди», деди ҳарбий эксперт.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябр куни эрталаб Россия Украина ҳудудини оммавий равишда ўққа тутди. Ҳужумлар турли шаҳарларга, жумладан Киевга ҳам қаратилди.

Қайд этилишича, 83 та ракета учирилган бўлса, улардан 43 таси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган.

Украина Фавқулодда вазиятлар хизматининг хабар беришича, зарбалар натижасида 14 киши ҳалок бўлган, яна 97 киши жароҳатланган.

Россия президенти Владимир Путин ушбу зарбаларни Қрим кўпригининг портлатилишига жавоб деб атади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan