ЖАМИЯТ

Термизда аукционда сотилмаган мулк банк ихтиёрига топширилди

Тижорат банкларидан олинган мақсадли кредитдан унумли фойдаланиб, ҳам ўзига ҳам бошқаларга манфаатли бўлмоқда. Афсуски айрим қўштирноқ ичидаги уддабурон тадбиркорлар олинган кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб аввало ўзига ҳамда банклар олдида айрим муаммоларни юзага келтирмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига кўра Термиз шаҳрида фаолият юритиб келаётган “Фаровон Барака Термиз” масъулияти чекланган жамияти ҳам олинган кредитни ўз вақтида қайтармаганлиги сабабли 727 миллион 584 минг сўмни ундириш белгиланиб, ундирув эса гаров мулки ҳисобланган Термиз шаҳри Камолот кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш ва хўжалик биноларига қаратилган.

Ижро ҳаракатлари жараёнида гаров мулклари хатловга олиниб, мутахассис хулосасига асосан 1 миллиард 125 миллион сўм бошланғич нарх билан онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Аукцион савдоларида мулк ўз харидорини топмаганлиги сабабли, банк балансига топширилиб, кредит қарздорлиги тўлиқ сўндирилди ҳамда ортиқча пул маблағлари қарздор жамиятга қайтарилди.

Шунингдек, ушбу жамиятнинг ўз вақтида тўлаб берилмаган 198 миллион сўм солиқ қарздорлиги ҳам тўлиқ ундириб олиниб, давлат бюджетига йўналтирилди.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan