Uncategorized

Хоразм ва Қорақалпоғистондаги Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчилар қолмади

Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон республикасида Меҳрибонлик уйлари ёпилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, Бухоро вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси М.Раҳматуллаев Болалар уйидан беш нафар тарбияланувчиларни ўз қарамоғига олган. Қорақолпоғистонда Хўжайли туман ИИБ профилактика инспектори А.Атамуродов ўз оиласига 5 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини қабул қилган.

Шунингдек, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи Аҳмедовлар оиласи ҳам Болалар шаҳарчасидан 6 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олган. Қашқадарё ва Фарғона вилоятида бўлса, бир вақтнинг ўзида 21 нафар тарбияланувчилар ўз оиласига эга бўлишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan