Uncategorized

Сурхондарё вилояти ҳокими Узунда ёшлар ҳамда аҳоли вакилларининг таклиф ва муаммоларини ўрганди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов жойларда ёшлар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва ташаббуслари билан танишмоқда. Муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал этишга амалий кўмаклашмоқда.

Кеча секторлар раҳбарлари – вилоят прокурори С.Турдиев, ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Исмоилов, ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғи О.Ҳақназаров, Миллий гвардиянинг вилоят бўйича бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов, давлат солиқ бошқармаси бошлиғи С.Эшматов иштирокида Узун туманида ўтказилган учрашувда ҳам ёшларнинг ғоя ва ташаббуслари, янги лойиҳалари ҳар тарафлама қўллаб-қувватланиб, муаммолари ҳал этилди.

Хусусан, йигит-қизларнинг мурожаатлари асосида давлат-хусусий шерикчилик асосида “Ёшлар меҳнат гузари” ва IT-марказ ташкил қилиш, замонавий иссиқхона қуриш учун жой бериладиган, озиқ-овқат, қурилиш маҳсулотлари, совун, мебель, пойабзал ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, автомобилларга теник хизмат кўрсатиш фаолиятини кенгайтириш  мақсадида имтиёзли банк кредитлари ажратиладиган бўлди.

Шу тариқа, учрашув давомида узунлик ёшлар томонидан ўртага ташланган барча таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланди, муаммоларга ижобий ечим топилди.Ёшлар билан учрашувдан сўнг вилоят ҳокими мурожаатларига ечим топиш мақсадида келган бир гуруҳ фуқароларни ҳам қабул қилиб, уларнинг талаб ва эҳтиёжларини тинглади.

Қабулда жойида ҳал қилиш имкони бор масалаларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Ижроси муайян вақт ва маблағ талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди. Бу эса фуқароларнинг розилигига эришиш, тинч ва фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan