Uncategorized

Оролбўйи минтақасидаги тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони (ПФ-25-сон, 23.11.2021 й.) қабул қилинди.

? Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан:

➖ 2031 йил 1 январгача Мўйноқдаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлар учун:

➖ фойда ва даромад солиғи, айланмадан олинадиган ва ижтимоий солиқлар 1 фоиз;

➖ мол-мулк, ер ва сувдан фойдаланганлик учун солиқ 1 фоиз этиб белгиланди;

? 2025 йил 1 январгача Хоразм вилоятининг Тупроққалъа, Янгиариқ, Янгибозор туманларида тадбиркорлар учун:

● фойда солиғи, юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиғи 50 фоизга камайтирилади;
● Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган хомашё, материаллар божхона божидан озод қилинади;
● Хоразмда янги қурилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерларга ер солиғи бўйича имтиёзли давр беш йил этиб белгиланди.

? Қорақалпоғистон учун Давлат бюджетидан таъминланадиган инвестиция лойиҳалари камида 50 миллиард сўм этиб белгиланди.

✅ Хоразмдаги паст ривожланаётган ва ишсизлик юқори бўлган 98 та маҳалла учун 2022–2026 йиллар давомида: ⬇️

? оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 250 млрд сўм кредит ажратилади;
? давлат бюджетидан инфратузилмани ривожлантириш учун 150 миллиард сўм маблағ ажратилади.

☑️ 2022 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача Оролбўйи минтақасидаги:

▪️кичик тадбиркорликларга корхона учун зарур асбоб-ускуналарни олиб келиш ваулар ишлаб чиқарган маҳсулотларни бошқа ҳудудларига етказиб бериш билан боғлиқ ташиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

▪️маҳаллий экспортчилар ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилишда, уларнинг Каспий денгизигача ташиш билан боғлиқ транспорт харажатларини тўлиқ қоплаб берилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan