Uncategorized

Рамазон туҳфаси: Сурхондарёда янги масжид фойдаланишга топширилди

Рамазон ҳайити арафасида Термиз шаҳридаги Намуна маҳалласи янада файзли ҳудудга айланди. Бу ерда Муборак Рамазон туҳфаси сифатида “Султон саодат” зиёратгоҳи ёнида қад ростлаган янги жоме масжиди биноси фойдаланишга топширилди.

Эътиборли жиҳати, бир вақтнинг ўзида 2400 нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира оладиган “Султон саодат” жоме масжидининг очилиши билан вилоятимизда уларнинг умумий сони 133 тага етди.

Эртага, 10 апрель куни ушбу масжидда дастлабки Рамазон ҳайити намози адо этилади. Масжиднинг очилиши ва Рамазон ҳайити намозига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ташриф буюради.

Аллоҳ таоло муҳташам ва барча қулайликка эга ушбу масжидни мўмин-мусулмонларга муборак қилсин!

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарёда Рамазон ҳайити намози эртага соат 06:25 да ўқилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan