Uncategorized

Жорий йилда жами 26300 километр паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 9 мингдан ортиқ трансформатор пунктлари график асосида мукаммал таъмирланади

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, жорий йилда ўтган мавсумига нисбатан 13 фоизга кўп тармоқлар ва 16 фоизга кўп трансформатор пунктлари таъмирланади.

Бундан ташқари, паст кучланишли тармоқларни модернизация қилиш дастури доирасида 15 минг километр электр узатиш тармоғи модернизация ва реконструкция қилинади. Бу ўтган йилга нисбатан 88 фоизга кўп.

Шунингдек, 4 мингта трансформатор пунктлари модернизация ва реконструкция қилинади. Бу ўтган йилга нисбатан 43 фоизга кўпни ташкил қилади.

Маълум қилимнишича, ушбу чора-тадбирларни амалга оширилиши эвазига октябрь-март ойларида истеъмолчиларга жами 30 миллиард 800 миллион киловатт-соат электр энергияси етказиб берилади. Бу ўтган йилги мавсумга нисбатан 2 миллиард киловатт-соатга кўпни ташкил қилади.

Қизиқарли факт: агар 1991 йилдан 2016 йилга қадар бўлган давр мобайнида ёки 25 йилдан ортиқ вақт давомида мавжуд бўлган паст кучланишли электр узатиш тармоқларининг атиги 28 фоизи ёки 10389 километр тармоқ қурилган бўлса, сўнгги уч йил ичида, 2017 йилдан то ҳозирги кунга қадар амалга оширилган ишлар 72 фоизни ташкил қилмоқда. Яъни, 26488 километр электр узатиш тармоқлари янгидан қурилди ва реконструкция қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan