Uncategorized

Айрим хотин-қизларни ҳокимликлар ва ОТМ ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади

2021/2022 ўқув йилида:

? хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ОТМларига қабул параметрлари икки бараварга, давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари эса уч бараварга оширилади;

? ОТМга киришда юқори балл тўплаган ёшлар учун Президент гранти (200 та) жорий этилади;

? ОТМда 2 ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредити берилади;

? давлат грантлари 25 фоизга, эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти 2 бараварга оширилади;

? хусусий ОТМда ҳам давлат гранти берилади;

? клиник ординатура мутахассисликлари бўйича қабул квотаси икки бараварга оширилади;

? базавий тўлов-контракт асосида давлат ОТМга қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат ОТМ ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади;

? республикадаги барча давлат ОТМларига ўқишга қабул қилишда бошқа тиллар (испан, итальян, тожик, қозоқ, туркман, қирғиз тиллари ва бошқалар)дан топшириладиган кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan