ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Термиздаги ОТМда порахўрлик ҳолати аниқланди

Хабарларга кўра, куни кеча Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбирда ўтказилган. Ушбу жараёнда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти Термиз филиали юристи З.Ш. ходимни филиал бўлим бошлиғи лавозимига тайинлатиб бериш эвазига ундан 1,0 млн.сўм пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда, айтилмоқда хабарда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan