ЖАМИЯТ

Ўпқонга йўл: Жарқўрғон туман тиббиёт бирлашмасидаги талон-тарожликлар

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган, Жарқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси терговга қадар текширувлар ўтказилгани хабар қилинмоқда. Аниқланишича, муассаса бош ҳисобчиси О.К. ва бошқалар бирлашма ходимлари орасида “COVID-19” инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида тиббий буюмлар, ҳимоя воситалари ва тест тизимлари сотиб олиш учун ажратилган 111,9 млн. сўм мабағларни ортиқча сарфлаб, ўзининг таъсисчилигидаги “J.M.S.” МЧЖдан тепловизор, комбинзон ва бошқа тиббиёт маҳсулотларни қиммат нархларда харид қилган.

Шунингдек, бирлашмада ишламайдиган ҳамда туғруқ таътилига кетган 16 нафар шахсларнинг номига уларнинг хабардорлигисиз банк пластик карталарини очиб, жами 832,4 млн. сўм маблағларни пластик карталарга тушириб, пулларни шахсий манфаатларига ишлатиб юбориб, бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

Бундан ташқари, бирлашманинг бош ҳисобчиси О.К. жиноий йўл билан топилган 832,4 млн. сўм пул маблағларини келиб чиқиш манбасини яшириш мақсадида, ушбу пулларнинг бир қисмига ўзининг таъсисчилигида МЧЖ ташкил қилиб, бирлашма ҳисобчиси И.М.ни жамият директори лавозимига тайинлаб, жамиятнинг устав фондини 10,0 млн. сўмга шакллантириб, 25,0 млн. сўмга тикув машиналарини харид қилган ҳамда ушбу пул маблағларига маиший техникалар ва бошқа маҳсулотларни сотиб олиб, уларнинг савдосидан тушган пул маблағларини жамиятга кирим қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 53.0 млн. сўмни турмуш ўртоғининг номига Термиз шаҳридан кўп қаватли хонадонлардан уй-жой олиш учун бошланғич тўлов сифатида ўтказиб легаллаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси О.К. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади тезкор маълумотда.

PS: Афсуски, юқоридаги каби ҳолатлар тобора кўп ва кенг кўлам касб этмоқда. Миллат ва халқнинг бугуни ва эртасига таҳдид саналмиш мазкур иллатга, бизнингча, фақат маълум бир тизим эмас, балки, бутун жамият қарши курашмоғи лозим. Фарзандларимизни ҳалол ризқ билан улғайтирмасак, илм ва тарбияга, маърифатга эътиборни кучайтирмасак вақтни, йилларни, умрларни бой бериб қўйишимиз мумкин!!!  

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan