ЖАМИЯТ

ФВБ: Кислород баллонларидан эҳтиёт бўлинг

Айни пайтда вилоятимиз ҳудудларида кислород баллонлари ишлатиладиган даволаш муассасалари хамда бошқа объектларда, шунингдек, кислород баллонларини қайта тўлдириш масканларида нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва бир қатор мутасадди ташкилот ходимларидан иборат ишчи гуруҳи кислород баллонларининг техник мустахкамлигига, улардан меъёр қоидалари асосида фойдаланилаётганлигига, баллонлар билан ишловчи ходимларнинг тажрибасига алохида эътибор қаратяпти. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси вакиллари томонидан айнан ушбу баллонлар билан ишловчи техник ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида назарий ва амалий ўқув дарслари ташкиллаштирилмоқда. Кўзланган мақсад баллонлар билан ишловчи ходимларда етарли даражадаги кўникмаларни хосил қилишдан иборат.

Diyor24.uz расмий канали

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan