ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарё вилоят транспорт бошқармасининг яна бир ходими қўлга тушди

Автомашинаси жарима майдончасига киритилган А.Пнинг илтижоли нигоҳларига қараб, вилоят транспорт бошқармаси инспектори 100 “кўки”дан сўраган. Эвазига лицензиясиз таксичилик фаолияти билан шуғулланганлиги ҳақида маъмурий баённома расмийлаштирмасликни ва машинани жарима майдончасидан чиқариб беришни ваъда қилган. Уддабурон инспектор жорий йилнинг 3 октябрида воситачи орқали келишилган пул ҳисобидан 800 минг сўмни олгач, ростдан ҳам, машинани жарима майдончасидан чиқариб юборади. Аммо, автомобилнинг қайд этиш гувоҳномасини гаров сифатида ўзида қолдириб, уни, қолган пулни олганидан кейин қайтаришини билдиради. Иккинчи маротаба эса А.П Департаментнинг вилоят бошқармасидан кўмак сўрайди ва ўтказилган тезкор тадбир чоғида инспектор воситачидан келишилган пулнинг қолган 230.0 минг сўмини олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинади.
Хабарда келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan