ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, гашиш сотувчиси қўлга олинди

“Қорадори-2022” кенг қамровли профилактик тадбири давомида, Термиз шаҳрида 2022 йил 30 апрель куни соат 23:30 ларда, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси, ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоят Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда шаҳарнинг “Мажнунтол” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Шеробод туманида яшовчи, Д.Достон (исм шариф ўзгартирилган) мижоздан 500.000 (беш юз минг) сўм пул эвазига, соф вазни 1,44 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини олган вақтида ушланган. 5 май куни Д.Достонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan