ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Самарқандда акасини болта билан чопиб ташлаган эркак 8 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида акасини ўлдирганликда айбланаётган фуқаро судланди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар қилди.

Маст фуқаро ўз акаси ва таниш аёлга болта билан ташланиб, турли даражадаги тан жароҳатлари етказган. Жабрланган ака эса шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, фуқаро спиртли ичимликка муккасидан кетгани учун Жомбой туманидаги наркология диспансерига жойлаштирилган. У ерда бир аёл билан танишиб қолган. Улар шифохонадан чиққач, учрашиб юрган. Кейинчалик фуқаро қизни Самарқанд шаҳридаги акасининг уйига олиб бориб, бирга яшашни бошлаган.

Ҳодиса содир бўлган куни ака-ука ва аёл кечгача биргаликда спиртли ичимлик ичган. Ука маст ҳолатда ташқарига чиқиб кетиб, 15—20 дақиқада қайтиб келган ва акаси ҳамда аёлни ишқий муносабат устида кўриб қолган. Жаҳл устида аввал аёлга, сўнг акасига ташланган. Уларни болта билан бир неча марта уриб, тан жароҳати етказган.

«Рашким келди. Биринчи қизни, кейин акамни урдим», — дейди у суд мажлисида.

Жабрланганлар шифохонага олиб борилишига қарамай, ака орадан икки кун ўтгач, вафот этган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan