Oy: May 2025

Дунё шаҳарлари рейтингида Тошкентнинг ўрни маълум бўлди

Oxford Economics Global Cities Index 2025 тузган шаҳарларнинг янгиланган глобал рейтингида Ўзбекистон пойтахти Тошкент 1000 шаҳар ичида 471-ўринни эгаллади. Шу билан бирга, Тошкент Марказий Осиёнинг икки шаҳри Олмаота ва Остонадан ортда қолган.  Oxford Economics халқаро консалтинг компанияси томонидан эълон қилинган дунёнинг…

Энди армияга чақирувлар электрон шаклда амалга оширилади

Эндиликда фуқароларни мудофаа ишлари органларига чақирув – электрон шаклда амалга оширилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи Темур Нарзиев маълум қилди. Бунда чақирилувчиларни ва ҳарбий хизматга мажбурларни туман, шаҳар мудофаа ишлари бўлимларига етиб келишлари юзасидан электрон хабардор қилиш – Ягона…

Айрим қилмишлар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилиняпти

Сенатнинг 7-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди. Бугунги кунда айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар ижтимоий аҳамиятини йўқотган ва уларнинг сони кескин камайган. Шу билан бир вақтда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг…

Маданият ва санъат йўналишидаги «стартап»лар учун грантлар ажратилади

Жорий йил 27 май куни Ҳукуматнинг «Ижодкор ёшларни кўллаб-кувватлаш ва рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, маданият ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагилар йўлга қўйилади: ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона платформа жорий этилади ҳамда «ERP…

Зеленский Путин ва Трамп билан учрашув ўтказишга тайёрлигини билдирди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия раҳбари Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп билан уч томонлама учрашув ўтказиш таклифини илгари сурди. Зеленский, шунингдек, «Трамп–Путин» ёки «Трамп–Зеленский» форматларидаги икки томонлама учрашувларга ҳам тайёр эканини билдирган. Унинг таъкидлашича, учрашувлар бир вақтда ва ягона…

АҚШ ҳукумати хорижлик талабалар учун визалар суҳбатини вақтинча тўхтатди

АҚШда ўқишни режалаштираётган хорижлик талабалар учун визалар суҳбатлари вақтинча бекор қилинди.  Маълумотларга кўра, 2025 йил 27 майдан бошлаб АҚШ элчихоналари ва консулликларига F, M ва J турдаги визалар — яъни талабалар ва алмашинув дастури иштирокчилари учун янги суҳбатларни белгиламаслик буйруғи юборилган….

Хитойда балиқ етиштириладиган улкан кема қурилмоқда

Хитойда лосос балиғини етиштиришга мўлжалланган дунёдаги илк кема қурилмоқда. Сузувчи балиқчилик фермаси буюртмачига июн ойида топширилади. Узунлиги 250 метрга яқин Su Hai №1 кемаси Гуанчжоудаги Huangpu Wenchong Shipyard верфида қурилмоқда. Лойиҳа қиймати — 600 млн юан (83,6 млн АҚШ доллари атрофида)….

Хорижий ОАВ вакиллари Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти билан танишмоқдалар

Туризм қўмитаси ва Ўзбекистоннинг Варшава, Рим, Қоҳирадаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда Полша, Италия, Бельгия ҳамда Миср давлатларининг таниқли, оммабоп ОАВ вакиллари, инфлюенсерлари, блогерларининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – хорижий давлатлардан сайёҳлар оқимини ошириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш…

Трамп Россияга қарши санкциялар жорий этиш вариантини кўриб чиқяпти – WSJ

АҚШ президенти Доналд Трамп шу ҳафтанинг бошида, яъни 1 июнгача Россияга қарши санкциялар жорий этиш вариантини кўриб чиқмоқда.  The Wall Street Journal нашри манбаларига кўра, Трамп тинчлик музокараларининг суръати секинлашгани ва Владимир Путиннинг уруш олиб боришда давом этаётганидан борган сари норози…

Ўзбекистоннинг энг «кекса» ва «ёш» ҳудудлари аниқланди

Миллий статистика қўмитаси маълумот беришича, Ўзбекистонда 2025 йил 1 январ ҳолатига аҳолининг ўртача ёши 29,3 ёшни ташкил этди. Аҳолининг ўртача ёш кўрсаткичи бўйича «энг кекса» ҳудуд — Тошкент шаҳри (32,6 ёш), «энг ёш» ҳудудлар — Қашқадарё (27,6 ёш) ва Сурхондарё (27,3 ёш)…