Kun: 27.06.2022

Пекин мактаб ўқувчилари анъанавий таълимга қайтишмоқда

Пекиндаги бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчилари душанба куни кундузги таълимга қайтишди, дея хабар беради Кazinform мухбири. Пекин муниципалитети баёнотига кўра, 27 июндан бошлаб пойтахт мактабларида бошланғич ва ўрта синф ўқувчилари учун анъанавий дарслар қайта бошланди. Болалар боғчалари 4 июлдан очилади….

Президент журналистикага оид янги қарорни имзолади

Ўзбекистон президенти 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш мақсадида «Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаган. Унга кўра, 2022 йил 1 июлдан бошлаб 2025 йил 1 июлга қадар: оммавий ахборот воситалари фойда…

«Олтин қалам» бош мукофоти соҳибига автомобиль берилади

2023 йилдан «Олтин қалам» соҳибларининг пул мукофоти оширилади, қолаверса, бош мукофот соҳибига автомобиль берилади. Ҳар чоракда ОАВларда эълон қилинган энг яхши материаллар муаллифлари 15 млн сўмгача, болаларга мўлжалланган теле ва радио маҳсулотлар ижодкорлари эса 90 млн сўмгача рағбатлантирилади. 2023 йилдан…

Бирмингемда газ портлаши оқибатида беш киши жароҳат олди

Бирмингемда газ портлаши натижасида уй вайрон бўлди ва яна учта бинога зарар етди, деб хабар бермоқда BBC News. Ҳодиса Буюк Британиянинг Лондондан кейин иккинчи энг кўп аҳолиси бўлган шаҳрида содир бўлди. Портлаш ва ёнғин натижасида битта уй бутунлай вайрон бўлган,…

Киевда кўпқаватли бино ўққа тутилди. “Азот” заводидан тинч аҳоли эвакуация қилинди. Урушнинг 123-кунидан фоторепортаж

26-июн куни Киевдаги турар жой биносига рус ракетаси келиб тушди — бир киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди; Улар орасида Россия фуқароси ва унинг етти ёшли қизи ҳам бор. Северодонетскдаги “Азот” заводидан тинч аҳоли эвакуация қилинмоқда. Украина ҳарбий разведкаси Россия…

Таэквондочиларимизнинг тарихий ғалабаси

Таэквондочиларимиз Жанубий Кореяда ўтган қитъа чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб, тарихий ғалабага эришди. Бугун, 27 июнь куни Жанубий Кореянинг Чунчон шаҳрида таэквондо бўйича тўрт кун давом этган қитъа чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, муросасиз баҳслар натижасида Ўзбекистон таэквондо терма…

“Ўзгидромет” 28-июн куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, 10-12 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-26 даража, кундузи 39-41 даража бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд…

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Ахборот соҳасидаги эркинлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситаларининг фаоллигини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Айниқса, тараққиёт ва ижтимоий ҳаёт воқеликларини халқ оммасига етказишда телевидение, радио, интернет ҳамда босма нашрларнинг ўрни беқиёс.  Юртимиз тараққиётини таъминлаш, фидоий…

Миллий телерадиокомпания раиси биринчи ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фарҳод Маҳмудов 49 ёшида вафот этди

Миллий телерадиокомпания раиси биринчи ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фарҳод Маҳмудов 49 ёшида вафот этди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов вафот этди. Бу ҳақда журналист Азиза Қурбонова хабар берди. Фарҳод Маҳмудов 1973 йил…

Сурхондарёда имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан “Р.” фермер хўжалигининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди. Унда “Асакабанк”нинг вилоят филиали собиқ бўлим бошлиғи Б.С. ва “Ф.Ф.” фермер хўжалиги раҳбари Н.Т. ўзаро тил бириктирган ҳолда “Р.” фермер хўжалиги раҳбарининг ишончига…