Kun: 07.06.2022

“Маҳсулот етказиб бериш шартномалари” бўйича юзага келаётган низолар

Маълумки, шартнома — икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишувидир. Фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркин ҳисобланадилар. Масалан, Маҳсулот етказиб бериш шартномаси Ўзбекистон Республикасининг Фуқоролик кодексида батафсил баён қилинган….

Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи яна бир махфий туннел топилди

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида жойлашган Қора-Сув туманида ҳудудни Ўзбекистон билан боғлайдиган иккинчи ер ости туннели топилди. Бу ҳақда қўшни давлат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди. Қайд этилишича, 4 июн куни турар-жой биносидаги бетон қопламаси остидан яширин ўтиш жойи…

Саккиз ҳудудда ҳокимларга сўнгги «ҳайфсан» берилди, ўринбосарлари эса ишдан олинди

Йиғилишда тадбиркорлар хизматлар соҳасида асосан 3 та масала – ер, бино ва инфратузилма билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётгани кўрсатиб ўтилди. Сўнгги икки ойда 23 мингдан зиёд ер майдонлари савдога чиқарилди, шундан 12 мингтаси ёки 60 фоизи хизмат кўрсатиш жойларини ташкил…

ЕРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАМДА УЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ УСТИДАН НАЗОРАТ

Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширишнинг асосий вазифалари юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишларини таъминлашдан иборатдир. Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини маҳаллий…

Олий спорт маҳорати институтига қабул 2023 йилдан бошланади

Президент қарори билан Олий спорт маҳорати институтига қабул 2023/2024 ўқув йилидан бошланади. Институт Самарқандда жойлаштирилади, унга яхши натижага эришган Олимпия ва Паралимпия коллежлари битирувчилари қабул қилинади. Битирувчиларга «тренер», «ҳакам», «селекционер» мутахассисликлари берилади.    Президентнинг 6 июндаги «Олий спорт маҳорати институти…

Андижон шаҳар собиқ ҳокими қамоққа олинди

У бир гуруҳ шахслар билан бирга давлат бюджетидан 48 млрд сўмни талон-торож қилганликда айбланмоқда. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га хабар беришича, жиноят иши доирасида 6 июнь куни Андижон шаҳар собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров давлат маблағларини талон-торож қилганликда…

ДХХ «Фарҳод деҳқон бозори» директори, унинг хавфсизлик бўйича ўринбосари ва «Халқ банки» кассирини қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари «Фарҳод деҳқон бозори» директори, унинг хавфсизлик бўйича ўринбосари ва «Халқ банки» кассирини қўлга олди. Таъкидланишича, улар «Элга хизмат» ва «Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари» савдо нуқталаридан маҳаллий тадбиркорни қўрқитиб, 2021 йилнинг октябрь ойи охирларидан 2022 йилнинг февраль ойига…

Прокуратура ЙПХ ходимларига хизмат текшируви тайинлади

Оҳангарон туманида ЙҲХБ инспекторлари ва ҳайдовчи ўртасидаги вазият ҳамда ҳайдовчининг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов хабарига кўра, марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид…

Чирчиқда “қўлда” кўп миқдорда дори сотаётган шахс ушланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида дори воситаларини дорихонадан ташқарида сотиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши куршаши департаменти маълум қилди. Департамент ва ДХХ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.С. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад…

Буюк Британия Украинага узоқ масофали ракета тизимларини юборади

Mудофаа вазири Бен Уоллеснинг таъкидлашича, Буюк Британия Украинани М270 ялпи ҳужум реактив тизимлари билан таъминлайди. Улар 80 км масофадаги нишонларни уриб тушира олади. Уоллеснинг айтишича, Буюк Британия ушбу урушда Украинанинг ёнида ва қаҳрамон қўшинларни ноҳақ босқинлардан ҳимоя қилиш учун зарур…