ЎЗБЕКИСТОН

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Ахборот соҳасидаги эркинлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситаларининг фаоллигини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Айниқса, тараққиёт ва ижтимоий ҳаёт воқеликларини халқ оммасига етказишда телевидение, радио, интернет ҳамда босма нашрларнинг ўрни беқиёс. 

Юртимиз тараққиётини таъминлаш, фидоий халқимизнинг меҳнати, ватанимиз истиқболини тараннум қилишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган Сиз азиз ижодкорларни ҳамда соҳа фахрийларини «27 июн — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

Байрам, муборак, азиз ҳамкасблар! Қаламингиз ҳамиша ўткир бўлсин!

«Diyor24.uz» ОАН таҳририяти.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan