Kun: 29.08.2020

Шерободда ўқув амалий машғулотлар

“Сурхондарё-Агрохизмат” МЧЖга қарашли Шеробод пахтани қайта ишлаш корхонасида «Пахта-2020» йиғим-терим мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, пахтани сақлаш ва қайта ишлаш жараёнида ёнғинлар содир бўлишига йўл қўймаслик ва ушбу йўналишда раҳбарларнинг масъулиятини ошириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ҳамкорликда олиб борилаётган тадбирлар самарасини…

Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклифлар давлат экспертизасидан ўтказилади

“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-635, 28.08.2020 й.).   ? Қонун билан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш механизмлари ва мазкур масалаларда махсус коммиссиялар тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш белгиланди.   ? Қонунга…

Aфғонистон билан 10 йиллик келишув битими имзоланди. «Сурхон-Пули-Хумри» электр узатиш линияси қурилиши жадаллаштирилади

Жорий йилнинг 28 август куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан учрашув ўтказди. “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линияси қурилишини жадаллаштириш ва…

Бугун Aнгор туманида Сурхондарё вилояти ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг навбатдаги сайёр қабули бугун Ангор туманининг “Юқори Таллимарон” маҳалласида ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда фуқаролар ичимлик суви таъминоти, йўлларни таъмирлаш, коммунал хизмат кўрсатишдаги муаммолар, шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш…

Дам олиш кунлари воҳамизда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Воҳамизда 30-31-август кунлари одатий ҳаво ҳарорати ҳукмронлик қилади. 1-сентябрда эса Волгабўйи орқали нисбатан салқин ва нам ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Ёнғиргарчилик бўлмайди, аммо булутли ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси 15-20, кундузи эса 25-30 даража бўлиши кутилмоқда

Швецияда Қуръон ёқилиши сабабли тартибсизликлар бошланди

Швециянинг Мальма шаҳрида фаоллар Қуръонни ёқиб юборгани сабабли тартибсизликлар бошланди. Бу ҳақда Швециянинг SVT телеканали хабар бермоқда. Тартибсизликлар 28 август куни кечқурун бошланган. Тартибсизлик иштирокчилари питардалар портлатишди, автоуловларнинг шиналари ва ахлатларини ёқиб юборишди ва полицияга қарата тошлар отишди. Телеканал маълумотларига…

Байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтган брифингда маълум қилинди. Ходимларга санаторияда даволанишлари учун ишхонадан йўлланма бериладими? – Ходимга даволаниш учун йўлланма унинг иш жойидаги касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўрнатилган навбат бўйича…

Байрам арафасида 8 нафар сурхондарёлик жазодан озод этилди

Энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида Президентимизнинг “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 8 нафар сурхондарёлик фуқаро жазони ижро…

Вилоятимизда 21 кишини автомобил юкхонасида олиб кетаётган ҳайдовчи жаримага тортилди

Сурхондарё вилоятида “ГAЗ” русумли автомашина юкхонасида 21 нафар кишини қонунга хилоф тарзда ташиган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар қилди. t   Маълум қилинишича, 2020-йил 27-август куни Сурхондарё вилояти ЙПХ инспекторлари томонидан автомобил юкхонасида қонунга хилоф равишда 21…

Ўзбекистон сентябрь ойидан Туркия, БАА, Беларусь ва Қозоғистон давлатлари билан мунтазам авиақатновларни тиклаши мумкин

“Сариқ” ҳудуддан келувчи йўловчилар Санитария-эпидемиология хизмати ходимларига Covid-19 касаллигига ПЗР текшируви ёки экспресс тести маълумотномасини тақдим этиши керак. Ўзбекистон Туркия, БАА, Беларусь ва Қозоғистон билан сентябрь ойидан бошлаб, босқичма-босқич равишда мунтазам авиақатновларни тиклаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги…