Kun: 31.08.2020

Президентимизга табриклар келмоқда!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли давлат, жамоат ва дин арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.  Уларда Ўзбекистоннинг давлат ва жамият қурилишида эришган муваффақиятлари, мамлакатнинг барқарор тараққиётини таъминлаш…

Термиз шаҳрида тест ўтказиладиган ҳудудларда ҳаракат вақтинча чекланади

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ жорий йил 2 сентябрдан 14 сентябрга қадар тест синовлари ўтказилиши муносабати билан Термиз шаҳар ҳокимининг фармойишига асосан қуйидаги кўчалар бўйлаб транспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинча тўхталишини маълум қилади: Термиз шаҳар “Истиқлол” ва И.Каримов (“Қалдирғоч” чорраҳаси) кўчалари кесишган…

Сурхондарёлик абитуриентлар учун: Автобус ва поездлар қатнови жадвали

Сурхондарё вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати аҳолига, абитуриентларга тест имтиҳонлари бошланадиган сентябрь ойининг 2-санасидан 14-санасигача, вилоятнинг шаҳар ва туманларидан Термиз шаҳрига келиш учун қуйидаги жадвал бўйича автобус ва поездлар қатнови йўлга қўйилганини маълум қилади: Узун тумани ҳокимлиги…

Махсус тайинланган тиббиёт ходимлари мактабларда COVID-19 фильтрини ўрнатади

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 14 сентябрдан очилиши кутилаётган умумий ўрта таълим мактабларига 10 минг тиббиёт ходими жалб қилинади. Расмий баёнотга кўра, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов мактабларда янги ўқув йилини ташкил этишда санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида…

​Фатҳулла Масъудов вафот этди!

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов коронавируснинг навбатдаги қурбонига айланди. Ўзбек Миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов 57 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди. Маълум қилинишича, марҳум сўнгги ҳафталар давомида коронавирусдан даволанаётганди. У…