ЖАМИЯТ ИЛМ-ФАН СИЁСАТ ЎЗБЕКИСТОН

РАСМАН!УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ 14-СЕНТЯБРДАН ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ ТИКЛАЙДИ!

Бу ҳақида ҳозиргина Президент видеоселектор орқали маълум қилди.

Президент мактаблар очилишини такидларкан,бунга асосий сабаблардан бири бўлган Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини ҳам асос қилиб келтирди.

Эндиликда мактаблар карантин талабларига мос равишда ўз фаолиятини давом эттиради.

Барча таълим муассасаларининг масъул шахслари ўқувчиларнинг дарс жараёнларида ҳавфсиз келиб кетишлари учун масъулиятни ўз зиммаларига олган ҳолда,таълим жараёнига қайтадилар.

Видеоселекторда давлат раҳбари ўқитувчилар фаолиятига тўхталаркан,уларга шарт-шароитларни тўлиқ яратиш,бир вақтнинг ўзида телевидения орқали сифатли онлайн дарсларни ҳам бериб бориш кераклигини такидлаб ўтди.

Президент мамлакатда ёшлар сифатли таълим олишларини таъминлаш учун мутасаддиларга жойларда мобил интернет сифатини қайтадан тест қилиб кўришни,талабга жавоб бермайдиган жойларда сифатни тубдан яхшилаш кераклиги ҳақида топшириқларни берди.

Ўқитувчилар учун махсус имтиёзли ”МАКТАБ” таъриф режасини ишлаб чиқиш ҳақида ҳам кўрсатмалар берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan