ЖАМИЯТ

Сурхондарёликларнинг муаммолари ўрганилади

Жорий йилнинг 27-30 май кунлари Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзолари Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ҳамда “Yoshlar – kelаjagimiz” Давлат дастурининг Сурхондарё вилоятида ижро этилишини ўрганади.

Шунингдек, ушбу ўрганиш жараёнида Сурхондарё вилоятида истиқомат қилаётган аҳоли, айниқса, ёшларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар юзасидан фуқаролар мурожаатларини ҳам жойида кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

Шу муносабат билан бу борадаги таклифлар, муаммо ва камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни “facebook.com”даги m.me/senatyoshlar манзилига ёки madaniyat@senat.gov.uz электрон почтасига юборишингиз мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan