ДУНЁ

Сербия мажбурий ҳарбий хизматни қайтадан жорий қилишни режалаштирмоқда

Ҳарбий хизмат муддати 75 кун давом этиши ва эркаклар учун мажбурий бўлиши кутилмоқда. Аёллар ҳам ихтиёрий равишда ҳарбий хизматни ўташ имкониятига эга бўлади

Сербия мажбурий ҳарбий хизматни қайтадан жорий қилишни режалаштирмоқда

Сербия президенти Александр Вучич ҳарбий хизматни қайтариш ҳақидаги келишувни имзолади. “Умид қиламанки, барчангиз бизга кучли армия қанчалик зарурлигини, яна қанчалар қурол сотиб олишимиз ва ишлаб чиқаришимиз кераклигини тушунасиз”, — деди Вучич ўз қарорини 14 сентябрь, шанба куни Сербия ҳарбий академиясида қилган чиқишида.

Муддатли ҳарбий хизмат 75 кун давом этади ва аёллар ҳам ихтиёрий равишда ҳарбий хизматни ўташи мумкин бўлади; «Биз ҳеч кимга ҳужум қилмоқчи эмасмиз, лекин биз ҳар куни тинимсиз таҳдид солаётганларни қўрқитмоқчимиз», – дея таъкидлади Вучич ва у мамлакатга таҳдиднинг айнан кимлигини айтмасдан.

Сербия 2011 йилда мажбурий ҳарбий хизматни бекор қилиб, профессионал армияга эътибор қаратди. Президент эълон қилишидан бироз олдин Сербия Бош вазири Милош Вучевич мамлакатда 2025 йилдан бошлаб ҳарбий хизматни қайтариш эҳтимоли борлигини эълон қилди. Вучичнинг фармони кучга кириши учун у амалдаги президентнинг партияси мутлақ кўпчилик овозга эга бўлган ҳукумат ва парламент томонидан маъқулланиши керак.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan