
2024 йил январь-август ойларида «Солиқ» мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 64 521 та мурожаат келиб тушган.
Шундан:
– 59 067 таси харид чеки бермаслик;
– 3 033 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
– 138 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
– 2 283 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.
Мурожаатларнинг 34 742 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли кўриб чиқилмаган.
Мурожаатлар асосида 22 536 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,1 % ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 22 777 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20%) 15,1 млрд сўм мукофот тўланган.
