ДУНЁ

Россиялик амалдорларга Telegram’даги ёзишмаларини ўчириш буюрилди

Россия ҳукумати ва президент администрацияси мутасаддиларига, шунингдек, айрим ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига Telegram’даги иш ёзишмаларини ўчириш буюрилди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Baza хабар берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг энг юқори амалдорлари ва айрим йирик россиялик тадбиркорлар ҳам худди шундай буйруқ олган. Baza томонидан сўров ўтказилган айрим амалдорлар ҳозирча ёзишмаларни ўчириш бўйича кўрсатма олмагани, лекин уларни иш ҳафтаси бошида кутишаётганини айтган.

Telegram асосчиси Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлгандан сўнг, Россиянинг баъзи ҳарбий мавзудаги каналлари мессенжер уруш пайтида россиялик ҳарбийлар томонидан фаол фойдаланилаётганини таъкидлади.

“Атрофингизда Россия Қуролли кучлари жанговар бошқарувининг катта қисми ўтирган пайтда Францияга учиб кетишнинг маъноси йўқ. Ҳамкорлик қилишингизни сўраб қолишлари мумкин”, деган ҳарбий эксперт Илья Крамник.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan