Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларининг таъкидлашича, Россия ўткан ҳафтада касалланишнинг энг юқори чўққисига чиққан эди. Айни кунларда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар сонининг ошиши тўхтагани кузатиляпти. Янги ҳолатларнинг ўсиш суръати сўнгги бир ярим ҳафта ичида ўзгаришсиз қолмоқда. Ва бундан кейин ҳам кўрсаткичларнинг пасайиши кутиляпти. Пайшанба куни рўйхатга олинган касалланишлар сони сўнгги 2 ҳафта ичида илк бор 10 минг кишидан камайди. Мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида карантин чекловлари аста-секин олиб ташланмоқда. Ҳукумат маҳаллий ҳокимиятларга изоляция чораларини бекор қилиш ёки аксинча кучайтириш борасида мустақил равишда қарор қилиш ҳуқуқини берди. Шундай бўлса-да, майдонлар ва кўчаларни дезинфекциялаш ишлари тўхтамайди, жамоат транспортларида масофа сақлаш ва ниқобда бўлиш талаб этилади. Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг ярмидан кўпини ташкил этадиган Москвада карантин чекловлари май ойининг охирига қадар давом этади.
ОММАБОП
-
АҚШ Россия билан урушадими? Байден жавоб берди
Iyun 1, 2022By Diyor24Қўшма Штатлар Россия билан уруш қилмоқчи эмас, агар НАТО кучларига ҳужум қилинмаса, Вашингтон Украинадаги ҳарбий операцияга бевосита аралашмайди. Бу ҳақда... -
Ишонч телефонлари рўйхати
Iyul 15, 2020By Diyor24Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси – 1000; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси – (71) 239-85-59; Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси... -
Бош оғриғининг 7 хил тури
Avgust 21, 2020By Diyor24Ер шарида бош оғришига шикоят қилмаган одам топилмаса керак. Бош оғриғининг қайси тури жиддий касалликка ишора қилади, қайси тури эса... -
Қўл нега увишади?
Avgust 21, 2020By Diyor24Қўлнинг увишиб қолишига томирлар хасталиги, қўлдаги нерв касаллиги ёки орқа мия бўйин қисми нерв пўстлоқларининг таъсирланиши, ички органлар хасталиги, масалан,... -
Соч тўкилиши сабаблари ва давоси
Yanvar 16, 2020By Diyor24Соч турли сабаблар билан тўкилиши мумкин. Биринчи навбатда, сочларни парвариш қилишда нотўғри усуллардан фойдаланиш, мисол учун соч ювишда, бўяшда, турмаклашда йўл... -
Уретрит – сийдик йўллари шамоллаши, белгилари ва даволаш
Yanvar 23, 2020By Diyor24Уретрит – сийдик йўллари шамоллаши инфекцияли яллиғланиш касаллигидир. Бу йуллар умумий қилиб олганда 2 га бўлинади , биринчи қисми орқали буйракларда хосил бўлган сийдик қовуқда тўпланади. Иккинчи қисм орқали эса сийдик қовуқдан...