ДУНЁ

Чигирткалар Ҳиндистонга зиён бермокда

Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий қисмидаги Ражастхан штати чўл чигирткаларининг вайронкор ҳужумига учради. Маҳаллий фермерлар, бу баҳорги ҳашаротларнинг сўнгги ўн йилликдаги энг вайронкор кўчиши дея таъкидлашмоқда.

Ҳиндистонга қўшни бўлган Покистонда чигирткалар аллақачон минглаб гектар экин майдонларини йўк қилган. Чўл чигирткалари дунёдаги энг xавфли кўчиб юрувчи зараркунандалардан бири хисобланади, чунки улар ҳаддан ташқари кўп сонли бўлишади, шунингдек, юқори тезликда ҳаракатланишади.

Битта тўдада 150 миллионга яқин зараркунанда бўлиши мумкин. Бир кунда бундай тўдалар 35 минг кишини тўйдирадиган ҳосилни йўқ қилиши мумкин. Маълумотларга кўра, чигирткалар кунига 150 км масофани босиб ўтишлари мумкин.

 

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan