
Ҳумза Юсаф ўз партиядошларининг 52 фоиздан кўпроқ овозини олиб, Шотландия Миллий партиясининг (SNP) янги раҳбари бўлди. Шотландия парламенти уни Шотландиянинг янги биринчи вазири этиб тасдиқлади, дея хабар беради BBC.
Маълумот ўрнида, 13 март куни партиянинг янги етакчисини сайлаш бошланди.
Бир ой олдин Шотландия Миллий партияси раҳбари ва Шотландия биринчи вазири Никола Стерджен саккиз йилдан ортиқроқ лавозимдаги ўтирганидан кейин истеъфога чиқишини эълон қилди.
Кўплаб тортишувларга дуч келган молия вазири Кейт Форбс, Шотландияда гендер ислоҳотлари туфайли истеъфога чиққан ва энди мустақиллик ҳаракатини бирлаштиришга ҳаракат қилаётган Эш Риган ва номзоди партия раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланган Юсаф танловда иштирок этди.
Ҳумза Юсаф 1979 йилдан бери партиянинг бешинчи раҳбари бўлди.