ДУНЁ МУЛОҲАЗА САЛОМАТЛИК

Марказий Осиё мамлакатларида коронавирус билан боғлиқ вазият

Дунё мамлакатларида коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар тобора ортиб бормоқда. Worldometers.info нинг маълум қилишича, бутун дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият 12 172 181 кишини ташкил қилиб, шулардан 552 164 нафар ўлим ҳолати қайд этилган.

Марказий Осиёда дастлабки, жаҳон бўйича эса 32-ўринни банд этган Қозоғистон Республикасида коронавирусга чалинганлар 53021 нафарни ташкил қилиб, 264 ўлим ҳолати қайд этилмоқда.

Минтақада иккинчи, дунёда 68-ўринни қайд этган Ўзбекистонда 11 259 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, шулардан ўлим ҳолати 47 нафарни ташкил этмоқда.

Учталикни банд этган Қирғизистон дунё бўйича 72-ўринни эгалламоқда. Умумий ҳолат 8847 нафарни ташкил қилиб, 116 нафар ўлим ҳолати қайд этилган.

Тожикистон Республикаси эса, Ўрта Осиёда 4-ўринни, дунёда 83-ўринни эгалламоқда. Коронавирусга чалинганлар 6364 нафар, ўлим ҳолати эса 54 нафарни ташкил этмоқда.

Туркманистон Республикасида коронавирус ҳолати расмий равишда қайд этилмаган.

Қўшни Афғонистон Ислом Республикаси коронавирус ҳолати бўйича дунёда 44-ўринни қайд этиб, 33594 нафар вирусга чалинганлар ташкил этмоқда. Шулардан 936 нафари вафот этган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan