ДУНЁ

Қозоғистон Украинадаги уруш фонида дронлар учувчиларини ўқитмоқчи

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Украинадаги қуролли можаронинг хусусиятларини таҳлил қилиб, учувчисиз учиш аппаратлари операторлари ва артиллерия бўлинмалари ҳарбий хизматчиларининг малакасини оширишни кучайтирди. Бу ҳақда бугун, 23 февраль куни журналистларга республика Мудофаа вазири ўринбосари Султон Камалетдинов маълум қилди.

“Барча давлатларнинг қуролли кучлари, албатта, таҳлил қилади, жанговар ҳаракатлар боришини кузатади. Тегишли хулосалар чиқарилади. Бир-бирига ўхшаш қуролли тўқнашувлар йўқ, ҳар бирининг ўзига хос хусусиятлари бор. Шунинг учун биз таҳлил қиламиз, кўрамиз, тегишли хулосалар чиқарамиз, жанговар тайёргарлик дастурига ўзгартиришлар киритамиз”, дейди у.

Унинг сўзларига кўра, хусусан, Қозоғистон армиясида учувчисиз учиш аппаратлари операторларини жадалроқ ўқитиш бошланган.

“Чунки бу қуролли тўқнашув дронлар ҳам разведка фаолиятида, ҳам зарба бериш амалиётларида фаол қўлланилаётганини кўрсатади”, дея тушунтирди у.

Яна бир мисол сифатида Камалетдинов артиллерия қўшинларини келтирди.

“Ракета артиллерия қўшинларидан фойдаланиш энг кенг тарқалган, шунингдек, жанговар тайёргарлик жараёнида хусусиятга айланди”, дея қўшимча қилди Қозоғистон Мудофаа вазирлиги раҳбари ўринбосари.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan