ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон сиёсий партиялари вакиллари Японияда самарали учрашувлар ўтказди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлудахон Ходжаева бошчилигидаги Ўзбекистон сиёсий партиялари вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси хизмат сафари билан Токиода бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимиз элчихонасидан олинган маълумотга кўра, ташриф мобайнида Ўзбекистон партиялари вакиллари ҳукмрон Япония Либерал-демократик партияси бош котиби, собиқ ташқи ишлар вазири Тошимицу Мотэги, Япония Конституцион-демократик партияси президенти Кента Идзуми, «Комейто» партияси етакчиси Нацуо Ямагучи, Халқ демократик партияси раиси Юичиро Тамаки, Социал-демократик партияси раҳбари Мизухо Фукусима, Япония парламенти депутати, Парламентнинг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси ижро қўмитаси раҳбари Кейсуке Сузуки, шунингдек, «J.A.G. Japan» ва «The GR Company» компаниялари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказдилар.

Бўлиб ўтган музокаралар давомида, Ўзбекистондаги бўлажак сайлов жараёнларига илғор хорижий тажриба ва технологияларни жорий қилиш ва партиялар сайловолди дастурларини такомиллаштириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan