ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ўртасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик битими тасдиқланди

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-388-сон, 08.11.2024 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, 2024 йил 27 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan