ДУНЁ

Ғазога 33 та юк машинасидан иборат инсонпарварлик ёрдами етказилди

БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотларига кўра, кеча, 29 октябрь куни  Миср билан чегарадаги Рафаҳ чегара пунктидан ўтган 33 машина Ғазо сектори аҳолисига озиқ-овқат, сув ва дори-дармон олиб келган. 21 октябр куни етказиб бериш қайта бошланганидан бери Рафаҳ орқали Ғазога жами 117 юк машинаси ўтди.

Бу, БМТнинг таъкидлашича, жуда оз. Ғазо зудлик билан озиқ-овқат, дори-дармон ва касалхоналар учун ёқилғига жуда муҳтож.

АФП агентлиги, исмини ошкор этмаган АҚШ вакилига кўра, Ғазога ва Миср томонидан юкларнинг ўтишини назорат қилаётган Исроил ҳар куни у ердан 100 юк машинаси гуманитар ёрдам олиб ўтишга ваъда берган. Бу, Ғазо сектори аҳолисининг энг минимал эҳтиёжларини қондиради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan