ХАБАРЛАР

Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 2800 дан ошди, тирик қолганлар бошпанасиз

Давлат телевидениесининг хабар беришича, қурбонлар сони 2 862 кишига етди, 2 562 киши жароҳатланган. Зилзила зонасининг катта қисми етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда жойлашгани боис, расмийлар бедарак йўқолганлар сони ҳақида ҳеч қандай ҳисоб-китоб қилмаяпти, деб ёзади Reuters.

Ўтган жума куни кечқурун Марокашнинг Юқори Атлас тоғларида содир бўлган 6,8 магнитудали зилзиладан омон қолганларни топиш учун Испания, Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатардан қидирув гуруҳлари етиб келган.

Шунингдек, Африкадаги Жазоир ҳукумати қутқарув ходимлари ва ёрдамларни ташиш учун учта самолёт ажратганини маълум қилган.

Давлат телевидениесининг қўшимча қилишича, Марокаш ҳукумати бошқа мамлакатлардан ёрдам таклифларини кейинроқ қабул қилиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan