ХАБАРЛАР

Термиз туманида сайёр қабул ўтказилди

Бугун, Термиз тумани ҳокимлигида Миллий статистика қўмитаси раҳбарияти, Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси бошлиғи ҳамда тизимдаги мутасаддилар томонидан тадбиркорларнинг статистикага оид муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда, Ўзбекистонда статистика соҳасини янги босқичга кўтариш ва тубдан ислоҳ қилиш, тизимга илғор технологияларни кенг жорий қилиш орқали расмий статистиканинг сифати ва унга бўлган ишончни янада ошириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Қабулда қатнашаётган жисмоний ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган масалалар юзасидан зарур маълумотларни олиш учун мурожаат қилдилар ва мурожаатларга мутахассислар томонидан кенг қамровли жавоблар бериб ўтилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan