ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАР

БААга алдов йўли билан олиб кетилган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди

Алдов йўли билан Бирлашган Араб Амирликларига олиб кетилган икки нафар ўзбекистонлик аёл ватанига қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 2023 йил 9 сентябр куни Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консуллигига ёрдам сўраб мурожаат қилган Ўзбекистон фуқаролари М.М. ва К.Д.га БААда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик дипломатлар ва фаол ватандошлар амалий ёрдам кўрсатган.

Аёлларнинг айтишича, улар фирибгарлик йўли билан ушбу мамлакатга олиб кетилиб, паспортлари олиб қўйилган. Уларга иш ваъда қилган шахс ватанига қайтишига тўсқинлик қилган. Бош консуллик томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида аёлларнинг паспортлари қайтарилиб, вақтинчалик уй-жой билан таъминланган, муаммолари ҳал қилинган ва Ўзбекистонга бепул авиачипта тақдим этилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan