ЎЗБЕКИСТОН

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот тизими тун-у кун ишлашга ўтди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк ўртасида Ягона ғазна ҳисобварағи орқали бюджет тўловларининг 24/7 режимида ишлаш тартиби жорий этилди,  дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати. 

Бунда, тушумлар, солиқ даромадлари ва аҳоли томонидан амалга оширилган тўловларнинг келиб тушиши ва харажатларнинг амалга оширилиши дам олиш ва байрам кунлари, тонг ёки тун бўлишидан қатъи назар 24/7 режимда онлайн таъминланади.

Бу эса ўз навбатида, аҳоли томонидан тўланган тўловларни тегишли бюджет ташкилотларида ўз вақтида кўриш имкониятини яратади.

Мисол учун, шанба ёки банк иш куни соат 17:00 дан сўнг тўланган контракт тўловлари ҳам тегишли университет шахсий ғазна ҳисобварақларига кирим қилиниши таъминланади.

Шу билан бирга, бюджет тўловлари ҳам шу тартибда амалга оширилади.


LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan