Фарғонада ноқонуний сотилаётган қарийб 530 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди
Фарғона вилояти солиқ бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Қўқон шаҳрида ўтказилган назорат тадбирларида тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, фуқарога тегишли хонадонлар ичидаги омборхоналар кўздан кечирилганда жами 25 турдаги 52 970 қути умумий қиймати 529,7 млн сўмлик белгиланган намунадаги акциз маркаси мавжуд бўлмаган ҳамда маркировкаланмаган тамаки маҳсулотлари сақланаётгани аниқланди ва улар далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.