ХАБАРЛАР

Саудия Арманистон билан алоқа ўрнатишдан олдин Озарбайжонни огоҳлантирган

Саудия Арабистони Озарбайжонни Арманистон билан дипломатик алоқалар ўрнатаётгани ҳақида олдиндан огоҳлантирган. Бу ҳақда дипломатик манбаларга таяниб, “Oxu” агентлиги хабар берди

Қайд этиш жоизки, шунча йил давомида Саудия Арабистони Арманистон билан дипломатик алоқалар ўрнатмаган ва уни босқинчи давлат сифатида тан олган.

Манбанинг қайд этишича, Франция ва АҚШ Саудия Арабистони расмийларига Ереван билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш сўрови билан мурожаат қилган, аммо ҳеч қандай натижа бўлмаган.

2020 йилда Арманистон Ливан орқали Саудия Арабистони билан алоқага чиққан ва дипломатик алоқалар ўрнатмоқчи бўлган. Аммо ўша пайтда Қорабоғда арман қуролли кучлари бўлинмалари ва сепаратист отрядлари мавжуд эди.

“Эндиликда эса вазият ўзгарди. Озарбайжон ниҳоят ўз ҳудудларини Арманистон томонидан босиб олинишига чек қўйди”, дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan