ХАБАРЛАР

Олимлар Сатурн йўлдошида ҳаёт бўлиши мумкинлиги ҳақидаги янги далилларни топди

Халқаро олимлар жамоаси Сатурннинг йўлдошларидан бири Энцеладда ҳаёт эҳтимоли борлиги ҳақидаги гипотеза фойдасига янги далиллар топди.

Тадқиқотчилар муз қатлами билан қопланган Энцелад океанида биологик ҳаёт учун зарур элемент бўлган эриган фосфор бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди.

Фосфор инсон ва ҳайвонларда суяклар, ҳужайра мембраналари ва ДНКнинг муҳим таркибий қисмидир. Аввал олимлар йўлдошда водород, азот, кислород ва олтингугуртни, яъни ҳаёт пайдо бўлиши учун муҳим элементларни топган эди. Аммо фосфор етишмаслиги туфайли Энцелад ҳаёт учун яроқсиз деб ҳисобланганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan