ЖАМИЯТ

Бугун мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, шимолда ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқгача пасаяди

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 10 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-10, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида  ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 1-6,  кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади.  Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига  15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража  илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади,    айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига  15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9,  кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan