ҚИЗИҚАРЛИ

14 февралга доир қизиқарли маълумотлар

Буюк шоир, тарихчи, географ Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

Картинки по запросу "захириддин мухаммад бабур"

Ҳижрон қафасида жон қуши дом қиладур,

        Ғурбат бу азиз умрни кам қиладур.

        Не нав битай фироқу ғурбат шарҳин,

        Кўз ёши наманинг юзин нам қиладур.

 

Олот тумани ташкил этилган кун

Картинки по запросу "олот тумани"

Бухоро вилояти Олот тумани. Вилоятнинг жанубий-ғарбий қисмида жойлашган. 1943 йил 14 февралда ташкил этилган (1960-73 ва 1983-89 йилларда Қоракўл тумани таркибида бўлган). Майдони 3,22 минг км2. , Аҳолиси асосан, ўзбеклардан иборат, шунингдек, туркман, қозоқ, татар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Туманда 1 шаҳар (Олот), 10 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази – Олот шаҳри.

 

Хитойда Юаньсяо фонуслар байрами

14 февралда   X  асрдан  Хитойда  Юаньсяо  фонуслар байрамида  турфа рангдаги фонуслар ёқиш одат тусига айланган.

 

 

 Узум ва узумчилар байрами куни

14 февраль – Узум ва узумчилар байрами куни. 

Буюк шоир, тарихчи, географ Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топг

14 феврал – Компьютерчилар куни

14 феврал – Компьютерчилар куни  норасмий байрам бўлиб, лекин мутахассислар бу байрамни кенг нишонлайдилар.

1946 йил 14 феврал куни  дунёда аниқ ишлайдиган биринчи электрон компьютер ENIAC I (Electrical Numerical Integrator And Calculatorнамойиш этилди. Биринчи ҳисоблаш машинасини ишлаб чиқариш ишларига Америка армияси ҳомий бўлган, компьютер уларга ҳарбий режа ва дастурларни ўтказиш учун керак бўлган. ENIAC I компьютери 1955 йил 2 октябрда 23 соат 45 минутга қадар  ишлади, кейин бузиб ташланди. Албатта, ундан аввал ҳам компьютерлар  яратилган, лекин ҳаммаси эксприменталь  нусхалар бўлган. Аслида, биринчи компьютер – Бэббидж  аналитик машинаси, лекин ENIAC ҳақиқатда амалиётда биринчи энг аниқ ишлайдиган компьютер ҳисобланади. Ваҳоланки, айнан ENIACдан замонавий компьютерларга   иккиламчи ҳисоблаш системаси  мерос қилиб олинган. ENIAC ўз даврининг  энг муҳим вазифасини: армиянинг баллистик жадвалларинг ҳисобларини бажариш мақсадида яратилган эди. Армияда артиллерия ва авиациянинг эҳтиёжлари учун баллистик жадвалларинг ҳисоблари билан шуғулланувчи бўлимлари бўлган. Бу бўлимларда инсонлар Армия Калькулятори деган лавозимларда ишлаганлар. Ҳақиқатда, “ҳисоблаш манбалари”нинг қуввати ва ишлаб чиқарилиши етарли даражада бўлмаган. Шу сабабли  кибернетиклар 1943 йилнинг бошларида ENIAC  компьютерининг  янги  модели бўйича  ишлаб чиқариш концепциясини яратдилар. Айнан шу сабабли 14 феврал – «Компьютерчилар куни» байрами этиб нишонланади. 

 

Валентин куни 

Картинки по запросу "день валентина"