Германияда бир мактаб мудири ҳар янги ўқув йилида ўқитувчиларга қуйидаги мазмундаги мактуб юборади. Унда шундай сўзлар бор:
“Мен Гитлернинг қийноққа тутилган асирлар кампи-лагеридан тирик қолган оз сонли инсонларнинг бири эдим. Мен инсон зоти кўрмаслиги лозим бўлган кўп нарсаларни кўрдим:
– жуда яхши илм олган муҳандисларнинг одамларни ўлдириш учун газли хоналар барпо этганини:
– жуда яхши илм олган докторларнинг ёш болаларни заҳарлаб қанча муддатда ўлишини кузатганини:
– ўта тажрибали ҳамшираларнинг уколидан чинқираб ўлган чақалоқларни кўрдим.
Мактабда аъло баҳоларга ўқиган, университетларни имтиёзли битирган билим эгаларининг инсон авлоди устида ўтказган ўта ваҳшиёна тажрибаларига гувоҳ бўлдим.
Виждонсиз сифатли таълимнинг шу жиҳатидан андишам бор!
Сизлар ўқувчиларингизга билимдан олдин инсонийликни ўргатинг!
Ўқувчиларингиз олим бўлишидан олдин одам бўлсин!
Сизнинг таълимингиз ортидан ўта билимли “ҳайвонлар”, ўта қобилиятли ваҳшийлар юзага чиқмасин!
Ўқиш-ёзиш, қўшиш-айриш каби билимлар фарзандларимизнинг инсоний ахлоқлари гўзал бўлганидагина ҳақиқий фойдали билим бўла олади”.
Хулоса чиқаринг…
Айтилаётган бу каби “қобилиятли” йиртқичлардан огоҳ бўлиш ва фарзандларимизни инсоний туйғулар остида тарбия қилишимиз виждоний бурчимиздир!
Интернет материаллари асосида тайёрланди