ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ноқонуний равишда олтин қазиб олиш билан шуғулланган шахслар ушланди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида олтин қазиб олиш билан шуғулланганлар аниқланди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида таркибида соф олтин моддаси бўлган руда тошларни талон-торож қилиш билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Пахтачи туманида яшовчи 1984 йилда туғилган Д.А. ва 1992 йилда туғилган Б.Ш.нинг яшаш хонадонларида ноқонуний равишда таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган тахминан 7,5 тонна руда тошлар, 4 та қум тегирмони ҳамда 1 та қум қуритиш печи борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan