ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда вилоятининг Сариосиё туманида қариндошини ўлдириш учун «киллер» ёллаган қўлга олинди

Сурхондарёда вилоятининг Сариосиё туманида қариндошини ўлдириш учун «киллер» ёллаган қўлга олинди, деб хабар беради ЎзА.

Аниқланишича, сариосиёлик 66 ёшли М.А. ўз қариндошини ўлдириш учун термизлик А.Б.га мурожаат қилган ва қотилликни амалга ошириш эвазига унга 50 миллион сўм ваъда қилган. 24 июль куни ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят прокуратура тезкор ходимлари ҳамкорлигида Денов туманида ўтказилган тезкор тадбирда М.А. олдиндан келишилган пулдан 1,8 миллион сўмни «киллерга» бераётган вақтда жиноят устида ушланган.

Ҳозирда М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan