ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қизириқ тумани собиқ ҳокими 8 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди

2023 йил декабрь ойининг 7 куни жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди ўз биносида очиқ суд мажлисида (раислик қилувчи О.Бегимқулов) жиноят ишини кўриб чиқди.

Суд ишида Пардаев Рустам Убодуллаевич Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Пардаев Рустам Убодуллаевичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 (икки) йил 6 (олти) ой муддатга давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 (саккиз) йил 6 (олти) муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиши, жазони ўташ муддати 2023 йил 5 июль кунидан бошлаб ҳисобланиши белгиланди.

Маълумот учун,Пардаев Рустам Убодуллаевич Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 209-моддаси 2қисми “а” банди, 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 28,209-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган эди.

Пардаев Рустам Убодуллаевич – 1979 йил 7 апрель куни Қизириқ туманида туғилган. , 2020 йил ноябрь ойидан 2022 йил январь ойига қадар Денов тумани ҳокими лавозимида, 2022 йилнинг 1 февраль кунидан 2023 йилнинг январь ойида қадар Қизириқ тумани ҳокими лавозимида, судгача “Ўзагросуғурта” АЖ Сурхондарё вилоят филиали бошлиғи лавозимида ишлаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan