Uncategorized

Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди, жумладан Сурхондарёда ҳам

23−25 февраль кунлари Қашқадарё, Жиззах, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларининг айрим худудларида сел келиши хавфи эълон қилинди. Ўзгидромет фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.


Ўзгидромет 23−25 февраль кунлари кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфидан огоҳлантирди.
Жумладан, қуйидагилар ҳудудларда:
Қашқадарё вилояти: 

Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар, Косон, туманлари;

Жиззах вилояти:

Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафарабод туманлари;

Сурхондарё вилояти:

Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон туманлари;

Самарқанд вилояти:

Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттагўрғон туманларида сел келиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришлари сўралди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan