Uncategorized

Сурхондарёлик боксчилар терма жамоамизга битта олтин,битта бронза медал туҳфа қилди

Тошкент шаҳрида 20—29 январ кунлари бокс бўйича 22 ёшгача бўлган йигит-қизлар ўртасида U-22 Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Пойтахтимизда илк марта ўтказилган нуфузли мусобақада мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари умумжамоа ҳисобида 20 та медални қўлга киритиб, биринчи ўринни эгаллади.

Эркаклар ўртасидаги беллашувларда спортчиларимиз 12 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Аёлларимиз эса 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медал билан кифояланди.

Спортчиларимиз эришган бу ғалабада сурхондарёлик ёш боксчиларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги қувонарлидир. Жумладан, Термиз шаҳридаги якка кураш спорт турларига ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Дилшод Абдумуродов 57 кг вазнда рақибларидан устун келиб, олтин медалга сазовар бўлди. Жарқўрғон тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Дилфуза Бекова 60 килограмм вазн тоифасида бронза медални қўлга киритди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan