Uncategorized

Афғонистон Ислом Амирлиги ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Ўзбекистонга келди

Бугун, 7 октябрь куни Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи, этник ўзбек Абдул Салам Ҳанафий бошчилигидаги делегация Термиз шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг 2021 йил 7 октябрда Афғонистонга амалий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга оширишга бағишланади.Бу ҳақда ТИВ расмий вакили Юсуфбек Қобулжонов хабар берди.

Музокараларда Ўзбекистон томонига бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов бошчилик қилади.

Август ойида Афғонистон Ислом Республикаси қулаб, мамлакат “Толибон” назоратига ўтди.

7 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Кобулга бориб, Афғонистон Ислом Амирлиги ташқи ишлар вазири в.б. Мавлавий Амир Хон Муттақий билан учрашув ўтказган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan