Uncategorized

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги кузатувчиси Кулеба Алех: “Сайловга аъло даражада тайёргарлик кўрилганига гувоҳ бўлдим”

МДҲ сайловларни кузатиш миссияси аьзоси, (Беларусь) Кулеба Алех Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9- Сурхондарё округ сайлов комиссиясида бўлиб, яратилган шароитлар билан танишди. Жорий йилнинг 24-октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловга кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан қизиқди.

Учрашувда округ сайлов комиссияси раиси С.Саттаров  ҳудудда ташкил этилган 860  та сайлов участкасида мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим  сиёсий жараёнга  тайёргарлик ишлари якунлангани, сайлов куни узрли сабабларга кўра яшаш манзилида бўлмайдиган фуқаролар учун муддатидан олдин овоз бериш бошлангани, барча участкалар карантин талабларига риоя этилиши учун шай ҳолатга келтирилгани ҳақида атрофлича маьлумот берди.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги кузатувчиси Термиз шаҳри ва туманлардаги сайлов участкалари билан ҳам танишди.

–Ўзбекистонда аввалги сайловларда ҳам кузатувчи сифатида иштирок этганман,– деди Кулеба Алех. –Лекин, вилоятда бу йилги сайловга кўрилган тайёргарлик ишлари жуда аьло даражада эканига гувоҳ бўлаяпман. Округ сайлов комиссиясида ҳам, мен борган сайлов участкаларида ҳам барча ишлар Сайлов кодекси талаблари асосида амалга оширилаётганини кўрдим. Хуллас, бу сайлов ўтган сайловларга нисбатан ҳам янада очиқ, ошкора ўтишида муҳим ўрин тутади.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,ЎзА

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan